Валюта курслари 25/06/2025
$1 – 12456.25
UZS – 0.36%
€1 – 14461.71
UZS – 1.57%
₽1 – 158.36
UZS – -0.01%
Қидириш
Иқтисод 28/05/2025 Ўзбекистон электротехника саноати Project Qatar 2025 лойиҳасида ўз салоҳиятини тақдим этди

Ўзбекистон электротехника саноати Project Qatar 2025 лойиҳасида ўз салоҳиятини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 май куни, Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида ўтказилаётган “Project Qatar 2025” халқаро кўргазмасининг иккинчи куни давом этмоқда. Унда «Ўзелтехсаноат» уюшмаси вакиллари ҳамда уюшмага аъзо электротехника саноати корхоналари фаол иштирок этмоқда.

Кўргазма доирасида юртимиз корхоналари томонидан Араб давлатлари, Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан ташриф буюрган хорижий компания ва ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу мулоқотларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо алоқаларини йўлга қўйиш, қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт йўналишларини кенгайтириш бўйича фикрлар алмашилмоқда.

Айни пайтда “Made in Uzbekistan” бренди остидаги марказлашган стендда қатнашаётган корхоналар ўз маҳсулотлари ва технологик имкониятлари ҳақида хорижий меҳмонларга батафсил маълумот бермоқда.

Маҳсулотларнинг техник сифати, инновацион ечимлар ва халқаро стандартларга мослиги ташриф буюрувчилар томонидан юқори баҳоланмоқда.

Мазкур тадбир давомида олиб борилаётган музокаралар яқин кунларда амалий натижалар билан якун топиши, халқаро ҳамкорлик доирасининг кенгайиши ва электротехника саноатининг глобал майдондаги мавқеини мустаҳкамлашига хизмат қилиши кутилмоқда.

Кўргазмага оид муҳим янгиликлар ва ҳамкорлик ташаббуслари юзасидан саҳифамиз орқали мунтазам равишда хабардор қилиб борамиз.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг