Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 30/07/2016 Ўзбекистон э-ҳукумат рейтинггида 80-ўринни эгаллади
Ўзбекистон э-ҳукумат рейтинггида 80-ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича рейтинггида 80-ўринни эгаллади. Бу ҳақда “БМТнинг электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси бўйича шарҳи” (United Nations E-Government Survey) да маълумотлар келтирилган.

БМТнинг иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича Департаменти мазкур шарҳни ҳар икки йилда бир чоп этади. Маърузада дунё мамлакатлари орасида электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражаси таҳлил қилинган.

30-июль куни чоп этилган шарҳга кўра, Ўзбекистон 2014-йилга қараганда 20 та ўринга юқорилаган. Шу билан Ўзбекистон электрон ҳукуматнинг ривожланиш даражасини яхшилаб олган 10 та мамлакат қаторидан жой олди.

Натижада Ўзбекистон электрон ҳукумати ўртача ривожланган давлатлар қаторидан юқори ривожланган мамлакатлар гуруҳига ўтди.

Ўзбекистонда электрон ҳукуматнинг ривожланиш индекси (E-Government Development Index, EGDI) 0.5434ни ташкил этди. EGDI учта субиндекслардан ташкил топади: онлайн-хизматлар индекси (0.6884), телекоммуникация инфратузилмаси индекси (0.2463) ва инсон капитали индекси (0.6954).

Ўзбекистонда электрон иштирок индекси (E-Participation Index, EPART) 0.6780ни ташкил этди. Натижада Ўзбекистон 71-ўриндан 47-ўринга кўтарилди. Мазкур индекс бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринни эгаллади.

Янги рейтинггда Буюк Британия, Жанубий Кореяни ортда қолдирган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Жанубий Корея эндиликда учинчи ўринда. Австралия эса аввалги иккинчи ўрнини сақлаб қолди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг