Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 28/07/2016 Ўзбекистон дунёда ХҚТни ҳисобга олганда ЯИМ ҳажми бўйича 61-ўринни эгаллади
Ўзбекистон дунёда ХҚТни ҳисобга олганда ЯИМ ҳажми бўйича 61-ўринни эгаллади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2015-йил якунларига кўра, Ўзбекистон дунёда харид қобилияти тенглигини ҳисобга олганда ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича 61-ўринни эгаллади. Бу ҳақда Жаҳон банки маълум қилди.

Жаҳон банки 2015-йил якунларига кўра, харид қобилиятига асосланган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунё мамлакатлари рейтингини эълон қилди. Рўйхатдан дунёнинг 188 мамлакати ўрин олган.

Жаҳон банки рейтинггига кўра, Ўзбекистон 187,668 млрд. АҚШ долларилик кўрсаткич билан 61-ўринни эгаллаган.

  Жаҳон банки шунингдек, дунё мамлакатлари ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича иқтисодиётларининг ҳажмига оид 2015-йил якунларини ҳам эълон қилган. Унга кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулот ҳажми 66,733 млрд. АҚШ долларини ташкил қилган ва рейтингдаги 195 мамлакат орасида 70-ўринни эгаллаган. 2014-йил билан қиёслаганда, Ўзбекистон 3 та ўринга кўтарилган.

2015-йил якунига кўра, аҳоли жон бошига ялпи миллий даромад 2,15 минг АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 162-ўринни эгаллаган. Аҳоли жон бошига ЯМД кўрсаткичи харид қобилияти тенглигини ҳисобга олганда 6,11 минг АҚШ долларни (жаҳонда 150-ўрин) ташкил этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг