Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Молия 22/04/2016 Ўзбекистон ДСҚ солиқ хизматларининг электрон порталини ишга туширди
Ўзбекистон ДСҚ солиқ хизматларининг электрон порталини ишга туширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «My.soliq.uz – солиқ мажбуриятларини бажаришнинг ишончли ва қулай усули» – янги порталнинг шиори ана шундай. У Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўрсатиладиган барча интерактив хизматларни бирлаштирган.

“Электрон солиқ хизматлари” портали солиқ солиш соҳасида интерактив хизматларни тақдим қилиш учун “Солиқ” ахборот тизими комплексини интеграция қилиш бўйича лойиҳа доирасида ишлаб чиқилди.

  ДСҚ сайтида қайд қилинишича, my.soliq.uz порталининг асосий мақсадлари – бу солиқ органлари томонидан аҳоли ва бизнесга кўрсатиладиган электрон давлат хизматларини такомиллаштириш, уларнинг сифатини ва улардан барча фойдаланиши имкониятини ошириш, маъмурий харажатларни қисқартириш ва натижада – тақдим қилинаётган хизматлардан Ўзбекистон фуқароларининг қаноатланиш даражасини ошириш.

Солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари билан мулоқотини реал ҳудуддан виртуал ҳудудга ўтказиш лойиҳанинг асосий мақсадлари жумласига киради. Бунинг учун мониторинг ўтказилиб, “Солиқ тўловчининг шахсий кабинети”ни функционал тўлдириш қайта ишланмоқда.

Тақдим қилинаётган хизматлар жисмоний ва юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларга мўлжалланган. Ҳар бир хизмат саҳифасида ундан фойдаланиш бўйича йўриқнома, уни тақдим қилиш учун масъул шахсларнинг боғланиш маълумотлари жойлаштирилган. Портални ишга тушириш пайтида хизматларнинг умумий сони 58 тани ташкил этди. Уларнинг бир қисми ахборий, қолган қисми интерактивдир. Маъмуриятнинг ишонтиришича, хизматлар сони ортади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг