Ўзбекистон делегациясининг ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгашида иштирокига доир
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация 2016-йилнинг 2-3-ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.
Ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий масалаларини муҳокама қиладилар.