Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Делегация таркибидан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, сайёҳлик агентликлари ва Ўзбекистоннинг бизнес вакиллари ўрин олганди.
Мазкур ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси аъзолари маҳаллий бизнес вакиллари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама этдилар.
Учрашувлар давомида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳам намойиш этилди.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Тошкент-Воронеж йўналиши бўйича 14-июндан бошлаб мунтазам авиақатновларни амалга оширмоқчи. Мазкур рейс ҳафтасига бир маротаба сешанба кунлари Airbus-A320 ҳаво кемасида амалга оширилади.