Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов бошчилигидаги делегация Ашхобод шаҳрига ташриф буюради ва 2018 йил 9 июль куни “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” шаклидаги сиёсат ва хавфсизлик бўйича юқори даражали Мулоқотнинг навбатдаги учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.