Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 18/05/2021 Ўзбекистон делегацияси Россияда юртдошларимиз ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатини ўрганмоқда
Ўзбекистон делегацияси Россияда юртдошларимиз ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатини ўрганмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Россия Федерациясига ташриф буюрди.

Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази вакиллари ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова раҳбарлигидаги Омбудсман офиси ходимлари бор.

17 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Россия Федерацияси Президенти маслаҳатчиси, Россия Президенти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш кенгаши раиси Валерий Фадеев ҳамда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татяна Москалкова билан учрашдилар.

Мулоқотлар асносида мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш борасида истиқболдаги ҳамкорликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.

Ўзбекистон делегацияси аъзолари Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги мигрантларни вақтинча сақлаш маркази, шунингдек Сахарово қишлоғида жойлашган "Москва кўпфункцияли миграция маркази"да ҳам бўлдилар.

Ушбу муассасаларда ўзаро ҳамкорликда ташкил этилган қабул жараёнида ўзбекистонлик 20 нафардан ортиқ меҳнат мигрантининг мурожаатлари қабул қилинди. Юртдошларимизга зарур ҳолларда уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш борасида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. 

Ташрифдан кўзланган мақсад – мусофирчиликда ўзга юртларда меҳнат қилаётган ҳамюртларимиз яшаётган ва ишлаётган объектларга бориб, улар билан суҳбатлашиб, ўзбекистонликларнинг яшаш, ишлаш ва тиббий хизматдан фойдаланиш ҳолатларини ўрганишдан иборат, дейилади ombudsman.uz сайти хабарида.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати қайд этишича, Омбудсман Ф.Эшматова Россияга амалий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Россия Федерациясидаги ҳуқуқлари: меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари" мавзусидаги Ўзбекистон – Россия форумида ҳам иштирок этади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг