Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 31/03/2019 Ўзбекистон делегацияси пахта иши бўйича Брусселда ўтадиган форумда иштирок этади
Ўзбекистон делегацияси пахта иши бўйича Брусселда ўтадиган форумда иштирок этади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019-йилнинг 1-3-апрел кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат”, “Ўзбекистон ипаги” уюшмалари ва Касаба уюшмалари Федрацияси раҳбарларидан иборат Ҳукумат делегацияси амалий ташриф билан Европа Иттифоқи пойтахтида бўлади.

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги миссияси маълумотларига кўра мажбурий меҳнатга барҳам бериш масалаларига масъул мамлакатимиз Ҳукумати вакиллари Бруссел шаҳрида “Ўзбекистон пахта теримида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қандай барҳам бермоқда” мавзусидаги мунозара форумида иштирок этади.

Мазкур тадбир Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Ўзбекистон, Америка Қўшма Штатлари ва Швейсария Элчихоналари томонидан ташкиллаштирилмоқда. Форум ишида Европа комиссияси, халқаро ноҳукумат ташкилотлар вакиллари, меҳнат ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш масалалари билан шуғулланувчи ноҳукумат ташкилотлар, пахта ишлаб чиқаришда болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши бўлган компаниялар иштирок этади.

Ташриф дастуридан Европа Иттифоқи, Белгия Қироллиги, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар, Европанинг йирик ишлаб чиқарувчилари, ритейлорлари ва касаба уюшламалари бирлашмалари ҳамда етакчи Европа брендлари вакиллари билан учрашувлар ўрин олган.

Ҳукумат делегацияси Касаба уюшмалари халқаро конфедерацияси бош котиби шаран Барроу, “Human Rights Watch” халқаро ноҳукумат ташкилоти ва бошқа халқаро институтлар вакиллари билан ҳам музокалар олиб боради.

Манба: ТИВ расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг