Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Ўзбекистон 16/11/2016 Ўзбeкистон делегацияси Ҳамкорлик бўйича форумда иштирок этди
Ўзбeкистон делегацияси Ҳамкорлик бўйича форумда иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 15-16-ноябрь кунлари Сеул шаҳрида ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида ҳамкорлик бўйича “Корея Республикаси – Марказий Осиё” ўнинчи Форуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси делегацияси иштирок этди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Мулоқот давомида Корея Республикаси ва Марказий Осиёнинг беш мамлакати вакиллари кўп томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Таъкидланганидек, мазкур Форум ташкил қилинганидан буён ўтган 10 йил давомида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инноватсия, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Корея Республикаси ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш учун самарали майдонга айланди.

Форумда дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги ва Марказий Осийода корейслар яшаётганининг 80 йиллиги муносабати билан 2017-йилни – “Корея Республикаси – Марказий Осиё” маданий алмашинув йили деб номлаш тўғрисидаги Жанубий Корея томонининг таклифи маъқулланди.

Тадбир доирасида “электрон ҳукумат” ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича мавзулашган сессиялар бўлиб ўтди.

Мажлис якунларига кўра Декларация қабул қилинди ҳамда 2017-йилдан бошлаб ҳамкорлик бўйича “Корея Республикаси – Марказий Осиё” Форуми Котибияти иш бошлаши эълон қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг