Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 27/10/2016 Ўзбекистон делегацияси Финландияда музокаралар ўтказди
Ўзбекистон делегацияси Финландияда музокаралар ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 25-26-октябрь кунлари Ўзбекитон-Финландия вазирликлараро маслаҳатлашувларининг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ҳельсинки шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Финландия Эдускунтасининг (Парламенти) Марказий Осиё мамлакатлари парламанетлари билан Дўстлик гуруҳи раиси ўринбосари Ээро Ҳейналуома, қароргоҳи Ҳелинск шаҳрида жойлашган Финландиянинг Ўзбекистондаги Элчиси Никлас Линдквист билан учрашув ва музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Учрашувларда Ўзбекистон-Финландия ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон делегацияси Финландия сайёҳлик агенликлари ассотсиятсия (АФТА) фаолияти билан танишди ҳамда етакчи тур-операторлар раҳбарларига ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини сўзлаб берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг