Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 28/02/2018 Ўзбекистон делегацияси ЕИнинг махсус вакили билан учрашди
Ўзбекистон делегацияси ЕИнинг махсус вакили билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 27 февраль куни Будапешт шаҳрида «Вишеград гуруҳи» ва Марказий Осиё давлатлари ташқи иш вазирларининг биринчи учрашувида иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси делегацияси Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Питер Буриан билан учрашди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари, Европа ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могеринининг 2017 йил 9-10 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташрифи доираси эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Учрашувда Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги шерикчилик ҳамда ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни янгилаш бўйича музокараларни бошлаш ва имзолаш юзасидан фикр алмашилди.

Шунингдек, бўлажак икки томонлама учрашувлар, ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлислари ва бошқа тадбирлар жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг