Валюта курслари 20/12/2024
$1 – 12875.06
UZS – 0.1%
€1 – 13406.80
UZS – -0.67%
₽1 – 124.75
UZS – -0.57%
Қидириш
Туризм 18/12/2024 Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Глобал туризм форуми йиллик йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон делегацияси Брюсселда Глобал туризм форуми йиллик йиғилишида иштирок этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон делегацияси Белгиянинг Брюссел шаҳрида Жаҳон туризм форуми институти томонидан ташкил қилинган Глобал туризм форуми йиллик йиғилишида “ҳамкор мамлакат” мақомида иштирок этди.

Йиғилишда Греция, Испания, Италия, Германия, Австрия, Финландия, Швеция, Буюк Британия, Туркия, Озарбайжон, Малайзия, БАА, Малдив Ороллари ва бошқа давлатлардан собиқ ва амалдаги туризм администрациялари раҳбарлари, Еврокомиссарлар, Европарламент аъзолари, ҳамда туризм соҳаси билан шуғулланадиган қатор халқаро ташкилотлар вакиллари бевосита ва онлайн қатнашдилар.

Ўзбекистон томони иштирокчиларни охирги йилларда мамлакатимизда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари, жумладан, барқарор туризмни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар билан яқиндан таништирди. Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилувчи бурчак ташкил қилинди, қатор видеороликлар қўйилди.

Ташриф чоғида туризм соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш мақсадида қатор иккитомонлама музокаралар ўтказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг