Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Мюнхен шаҳрида (Германия) Буюк Британия ва шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг ташқи ишлар давлат вазири Алан Дункан билан учрашди.
Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Буюк Британия кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда барча соҳаларда икки томонлама ҳамкорлик фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Музокараларда Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо-саноат кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳамда унинг доирасида ўтказилиши режалаштирилган Буюк Британия ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу тадбирларнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Манбаа: ТИВ расмий сайти.