2016-йилнинг 30-июнь куни Хартли Бут Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида музокаралар олиб борди.
Учрашув давомида ҳамкорликнинг айрим масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестицион ва технологик ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар, уларни амалга оширилишининг ҳолати муҳокама қилинди.
Томонлар шунингдек, жорий йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Буюк Британия кенгашининг мажлисига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишди.
Асосий эътибор, турли хилдаги маъданий-маърифий тадбирлар уюштириш орқали, “Ўзбекистон Буюк Британия” дўстлик жамиятининг фаолиятини фаоллаштиришга қаратилди.