Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Президенти Эмомали Рахмон ва Бош вазир Кохир Расулзода билан учрашади.
2018 йилнинг 10 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳамда давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссияларининг мажлисларида иштирок этади.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи якунлари бўйича икки давлат ўртасидаги қатор келишувлар имзоланади.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега қиладиган расмий ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилишади. Мазкур ташриф жорий йилнинг баҳор фаслида амалга оширилиши кутилмоқда.