Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 25/03/2024 Ўзбекистон Бош вазири РФнинг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюрди
Ўзбекистон Бош вазири РФнинг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 25 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Олег Мальгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Аввалроқ, Бош вазир Россия Федерацияси ҳукумати раиси Владимир Мишустинга Москва вилоятидаги "Crocus City Hall" мажмуасида содир бўлган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг