Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Ўзбекистон 26/10/2016 Ўзбекистон “Бизнесни юритиш 2017” халқаро рейтингида 87-ўринни банд этди
Ўзбекистон “Бизнесни юритиш 2017” халқаро рейтингида 87-ўринни банд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Жаҳон банки (ЖБ) ҳамда Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) томонидан эълон қилинган “Бизнесни юритиш 2017” (Doing Business) халқаро рейтингида 87-ўринни банд этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йил ҳам Ўзбекистон рейтингда 87-ўринни банд этганди. Жаҳон банки (ЖБ) ҳамда Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) рейтинг методологиясини янгилашгандан сўнг, Ўзбекистон “Бизнесни юритиш 2016” халқаро рейтингида 87-ўриндан 82-ўринга кўтарилганди. Бу эса Ўзбекистон янги элон қилинган “Бизнесни юритиш 2017” халқаро рейтингида 5 та ўрин йўқотганини англатади.

Маърузага кўра, Ўзбекистон қуйидаги йзналишлар бўйича рейтингни яхшилаган: хусусий мулкни рўйхатдан ўтказиш (75-ўрин, +6), инвесторларнинг миноритар ҳимояси (70-ўрин, +8), солиққа тортиш (138-ўрин, +1) ҳамда халқаро савдо (165-ўрин, +1).

Жаҳон банки (ЖБ) ҳамда Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) ҳисоботида қайд этилишича, Ўзбекистон солиққа тортиш, хусусий мулкни рўйхатдан ўтказиш ва инвесторларнинг миноритар ҳимояси каби соҳаларда ислоҳотлар ўтказди. Маърузада шунингдек, Ўзбекистон мамлакатда бизнес муҳитини яхшилагани таъкидланган.

“Бизнесни юритиш 2017” халқаро рейтингида фахрли биринчи ўринни Янги Зеландия, иккинчи ўринни Сингапур ва учинчи ўринни Дания мамлакатлари банд этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг