Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 30/11/2021 «Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик» Бизнес форуми ўтказилди
«Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик» Бизнес форуми ўтказилди

Бугун, 30 ноябрь куни Тошкентда «Ўзбекистон бизнес ҳамжамиятида ҳалоллик» бизнес форуми ўтказилди, унда 100 дан ортиқ турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик ва бизнес вакиллари, вазирлик ва идоралар, ОАВ, жамоатчилик ва халқаро ташкилотларнинг вакиллари ҳамда хорижий экспертлар иштирок этди.

БМТнинг коррупцияга қарши конвенцияси талаблари асосида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши томонидан тасдиқланган коррупцияга қарши халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни давом эттириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижроси юзасидан «Ўзбекистон бизнесининг коррупцияга қарши курашиш Хартияси» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.

(Хартия Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан тасдиқланган).

Ҳужжат 43 та вазирлик ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, жамоатчилик ташкилотлари мутахассислари иштирокида қатор муҳокамалардан ўтказилиб, халқаро стандартлар, МДҲ давлатлари, Франция, Руминия, Грузия ва АҚШ каби мамлакатларнинг хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш чораларни жорий этиш борасидаги тажрибаси ўрганилди).

Хартия - тадбиркорлик субъектининг молиявий фаолиятини бошқариш, шартнома муносабатлари, кадрларни танлаш ва ўқитиш, ички интизом ва қонунийликни мустаҳкамлаш, давлат харидлари каби муҳим йўналишларда коррупция хавфларининг олдини олишга қаратилган комплекс чораларни ўз ичига олган.

(Хартия нормаларининг амалиётга жорий этилиши хусусий секторда коррупцияни олдини олиш, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, “ҳалол” тадбикорларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш имконини беради).

Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг Қўшма қарори билан шунингдек, «Коррупцияга қарши курашиш Хартияси аъзолигига қўшилиш ва ягона Реестрни юритиш тартиби тўғрисида» ги Низом тасдиқланди.

Низомда тадбиркорлик субъектлари томонидан Хартияга қўшилиш, маълумотларни электрон “ягона реестр”да акс эттириш ва реестрдан чиқариш тартиби аниқ белгилаб берилди. 

 (Реестрни юритишга Савдо-саноат палатаси масъул этиб белгиланиб, коррупцияга қарши чораларни самарали жорий этган тадбиркорлик субъектларига сертификат топшириш йўлга қўйилди).

Ўтказилган тадбирда бизнес вакиллари фаолияти учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, Хартияни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсад ва унга қўшилиш тартиби ҳамда коррупция хавфларининг олдини олишдаги роли  ҳақида иштирокчиларга атрофлича тушунтириш берилди.

 (Маъруза билан иштирок этган халқаро экспертлар, жумладан “Global Risk Alliance” компанияси директори А.Тош (Буюк Британия), KPMG Россия ва МДҲ Хавфларни бошқариш бўйича консалтинг департаменти директори И.Бурдикова (РФ) томонидан Ўзбекистонда хусусий секторда коррупциянинг олдини олишга қаратилган мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши ижобий баҳоланди). 

Форум доирасида экспертларнинг фикр ва тавсиялари, тадбиркорлик субъектлари томонидан билдирилган мулоҳазалар, шунингдек хусусий секторда коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг