Ўзбекистон билан Беларусь ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик юксак даражага кўтарилгани қайд этилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрель куни Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеяси доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Наталья Кочановани қабул қилди.
Учрашув аввалида Беларусь делегацияси раҳбари Ўзбекистон етакчисига Президент Александр Лукашенконинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Беларусь муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш ҳажми жадал ортиб бораётгани, саноат ва қишлоқ хўжалигида кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилаётгани, ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлаётгани, маданият, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги алмашинувлар фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди.
Фаол парламентлараро мулоқотни давом эттириш, шу жумладан олий даражада эришилган келишувларнинг парламент назоратини таъминлаш ва ўз вақтида бажарилишига кўмаклашиш муҳим экани таъкидланди.
#Шавкат Мирзиёев