Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг 26-27 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Белорусь иккинчи аёллар форуми доирасида икки мамлакат ишбилармонлари иштирокида енгилсаноат (тўқимачилик ва чармсаноати) соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш, экспорт-импорт масалаларида ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қаратилган секция бўлиб ўтмоқда.
Маълумот учун: 2016-йилда 512,0 млрд. сўмдан ортиқ саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлса, 2023-йилга келиб бу кўрсаткич 6,5 триллион сўмга етди, 2024-йилда эса маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатларини қарийб 7 баробарга ошириш режалаштирилган. ва 8,2 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
2023 йил давомида Беларусь Республикасига 50 млн. долларлик тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган бўлиб уларнинг ичида «OSBORN TEXTILE», «Navbahor Tekstil», «MARK FORMELLE IT» каби корхоналар етакчилик қилмоқда.
Икки мамлакат учун муҳим тадбирда тўқимачилик, кийим-кечак ва трикотаж саноатини ривожлантириш ва экспорт-импорт хажмини ошириш учун мақбул шарт-шароитларни яратишга қаратилган мавзулар муҳокама қилинди.
Форумда ўзбек тўқимачилари билан бир қаторда Беларуснинг «Моготекс», «Світанак», «Центр Моды», «Оршанский льнокомбинат», «Камволь» ва бошқа йирик компаниялари иштирок этиб, ўзбекистонлик тўқимачилик ҳамкордари билан келгусида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Форум давомида умумий қиймати 4,5 млн. долларлик бир қатор экспорт шартномалари муваффақиятли тузилиб, бу Ўзбекистон ва Беларусь тўқимачилик корхоналари ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболлари ва самарасидан далолат беради.