Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 26/03/2018 Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини етказиб беришни оширишни режалаштирмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Афғонистонга электр энергиясини этказиб беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Ўзбекэнерго” ДАК Бошқарув раисининг ўринбосари Шуҳрат Шералиев сешанба куни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекэнерго” ДАК таъминотини ошириш учун “Сурхон-Пули-Хумри” янги электр узатиш линияси (электр узатиш линияси) қурила бошлади.

Афғонистонда кенг кўламли қайта тиклаш ишларини олиб боришда электр энергиясига эҳтиёж сезилиши табиийдир. Айни пайтда Афғонистон ўзининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини тўла равишда импорт ҳисобига қондириб келмоқда. Хусусан, Ўзбекистондан Афғонистонга Термиз – Мозори Шариф ва Ҳайратон – Пули Хумри – Кобул электр узатиш линиялари орқали мамлакатимиздан қўшни давлатга ҳар йили ўртача 1,6-1,8 миллиард КВт/с электр энергияси етказиб берилмоқда.

Афғонистонда арзон ва экологик жиҳатдан табиатга зарар келтирмайдиган электр энергиясини олиш усули – гидроэлектростанция (ГЭС)лар орқали катта ҳажмдаги электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Келгусида мамлакатнинг 23 ГВт қувватдаги гидроэнергетик салоҳиятидан унумли фойданиш, хусусан, тегишли лойиҳа-ўрганиш ишларини олиб бориш ва шу асосда йирик, ўрта ва кичик ГЭСларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш, барпо этиш орқали Афғонистонни электр энергияси билан таъминлаш истиқболли йўналишлар сирасига киради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг