Валюта курслари 11/07/2025
$1 – 12634.34
UZS – -0.15%
€1 – 14821.34
UZS – -0.01%
₽1 – 162.37
UZS – 0.3%
Қидириш
Иқтисод 12/07/2025 Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2025 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарори ижросини таъминлаш, хусусан, “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналишида юк ташишлар ҳажмини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Транспорт муаммоларини ўрганиш маркази ташаббуси билан Афғонистон ва Покистон транспорт идоралари иштирокида онлайн учрашув ўтказилди.

Учрашувда томонлар “Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон” йўналишини ривожлантиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар режаси лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Мазкур лойиҳа йўналиш бўйлаб юк ташишлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олади.

Учрашув якунида томонлар Ҳаракатлар режаси лойиҳасини якуний таҳрирга келтириб, имзолаш учун давлат ички протседураларини бошлашга келишиб олдилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг