Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон 68 684 та енгил автомашина импорт қилди. Умумий импорт қиймати $1,18 млрдни ташкил этди.
Ўзбекистон енгил автомобилларнинг асосан Хитойдан импорт қилди. Хитойдан 11 ой мобайнида Ўзбекистонга 55 703 та машина олиб келинган.
Иккинчи ўринни Жанубий Корея эгаллади, бу ердан 11 266 та машина импорт қилинди. Учинчи ўринда эса АҚШ жойлашиб, 633 та автомобиль етказиб берилди.
Шунингдек, ҳисобот даврида Ҳиндистондан 577 та, Япониядан 152 та ва бошқа давлатлардан 353 та енгил автомашина импорт қилинган.