Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 23/09/2020 Ўзбекистон 5,8 млрд. АҚШ долларга тенг олтин экспорт қилди
Ўзбекистон 5,8 млрд. АҚШ долларга тенг олтин экспорт қилди

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон қиймати 5,8 млрд. АҚШ долларга тенг олтин экспорт қилди.

 

Қўмита маълумотларига кўра, олтин экспорти 2019 йил январь-август ойларига нисбатан 47,2 фоизга ўсди. 2020 йил январь-август ойларида Ўзбекистон экспорти таркибидаги олтиннинг улуши 50 фоизни ташкил этди.

 

Қайд этамиз, сўнгги йилларда Ўзбекистон олтин экспортини кўпайтирди. 2015 йилда олтин экспорти ҳажми 823,9 млн. АҚШ долларидан ошди, 2016 йилда - 738,2 млн. АҚШ доллари, 2017 йилда - 1,6 млрд. АҚШ доллари, 2018 йилда - 2,91 млрд. АҚШ доллари ва 2019 йилда - 4,92 млрд. АҚШ доллари.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг