Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-май ойларида қиймати қарийб 1,3 млрд АҚШ долларлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган.
Бу кўрсаткич умумий экспортнинг 11,8 % ини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,5 % га ошган.
Экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (37,6 %), калава-ип (46,8 %) асосий улушни эгаллаган.
2024 йилнинг январь-май ойларида дунёнинг 55 та давлатига тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.