Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Технологиялар 14/02/2025 Ўзбекистон 4,2 миллион мобиль телефон импорт қилди

Ўзбекистон 4,2 миллион мобиль телефон импорт қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Ўзбекистон хориждан 374,5 миллион АҚШ доллари қийматига 4,2 миллионга яқин мобиль телефон импорт қилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Энг кўп телефонлар Хитойдан олиб келинган бўлиб, ушбу мамлакатдан 3,4 миллион дона қурилма импорт қилинган.

Иккинчи ўринни Вьетнам эгаллади — 589,4 минг дона, ундан сўнг Ҳиндистон — 113,6 минг дона телефон етказиб берилган.

Гонконгдан 46,1 минг дона мобиль қурилма олиб келинган, қолган давлатларнинг умумий улуши 5,4 минг донадан иборат.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг