Валюта курслари 08/05/2025
$1 – 12910.15
UZS – -0.11%
€1 – 14660.77
UZS – 0.27%
₽1 – 159.78
UZS – -0.1%
Қидириш
Молия 07/05/2025 Ўзбекистон 2025 йилнинг биринчи чорагида 15 тонна олтин сотди

Ўзбекистон 2025 йилнинг биринчи чорагида 15 тонна олтин сотди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки олтин сотиш ҳажми бўйича жаҳон марказий банклари орасида етакчиликни сақлаб қолди. Жаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоботига кўра, мамлакатнинг тоза сотувлари 11 тоннани ташкил этди.

2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг тоза олтин сотувлари 15 тоннага етди. Шунингдек, Сингапур, Қирғизистон ва Россия ҳам тоза сотувчилар сафига кирди.

Жаҳон марказий банклари орасида энг фаол олтин харидори сифатида Польша Миллий банки қолмоқда. Унинг олтин захиралари март ойида 16 тоннага, чорак давомида эса 49 тоннага кўпайди.

Олтинни энг кўп харид қилган бешликка Озарбайжон, Хитой, Қозоғистон ва Чехия ҳам кирди. Март ойида марказий банклар томонидан жами 35 тонна олтин сотиб олинган бўлса, 18 тонна сотилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг