Валюта курслари 05/02/2025
$1 – 12998.91
UZS – 0.11%
€1 – 13439.57
UZS – 1.16%
₽1 – 131.29
UZS – 1.12%
Қидириш
Иқтисод 05/02/2025 Ўзбекистон 2024 йилда 333 трлн сўмдан ортиқ хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилди

Ўзбекистон 2024 йилда 333 трлн сўмдан ортиқ хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистон хорижий инвестиция ва кредитларни жалб қилишда сезиларли ютуқларга эришди, деб хабар беради Статистика агентлиги.

Асосий капиталга йўналтирилган маблағларнинг умумий ҳажми 333,8 трлн сўмни ташкил этди.

Ушбу сумма таркибида:

150,5 трлн сўм — тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар,
159,6 трлн сўм — бошқа хорижий инвестициялар ва кредитлар,

23,6 трлн сўм — давлат кафолати остидаги хорижий кредитлар.

Ушбу маълумотлар мамлакатдаги инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини ва хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини тасдиқлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг