Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2016 Ўзбекистон 2020-йилгача чарм пойабзал соҳасига 114 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритади
Ўзбекистон 2020-йилгача чарм пойабзал соҳасига 114 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси томонидан 2016-2020 йилларда чарм пойабзал соҳаси бўйича жами 82 та инвестиция лойиҳаларни амалга оширилади, шундан 34 таси мавжуд корхоналарни модернизация қилиш. Лойиҳаларни амалга оширишда 114,6 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилади. Бундан ташқари 476,5 млн. АҚШ долларилик маҳсулот ишлаб чиқарилади, экспорт қўшимча 301,2 млн. АҚШ долларига ошади ва 3240 та янги иш ўринлари яратилади.

2016-2020 йилларда амалга ошириладиган лойиҳалар ичида қуйидаги йирик инвестиция лойиҳалар амалга оширилади:

Наманган вилоятида пойабзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Лойиҳа қиймати 1,2 млн. АҚШ доллари, йиллик қуввати 400 минг жуфтни ташкил қилиб, 80 та янги ишчи ўринлари яратилади.

Фарғона вилоятида чарматторлик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Лойиҳа қиймати 2,0 млн. АҚШ доллари, йиллик қуввати 1,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, 60 та янги иш ўрни яратилади.

Тошкент вилоятида замонавий қушхона ташкил этиш. Лойиҳа қиймати 600 минг АҚШ доллари, йиллик қуввати 10 минг бош қорамол сўйиш, яратиладиган янги иш ўрни 20 та. Лойиҳаларнинг ўзини оқлаш муддати 3 йилни ташкил этади.

Маҳсулотнинг жаҳон стандарт талабларига етказиш учун барча корхоналарда сифатни бошқариш тизими яратилади. 2020 йилга бориб 60 га яқин корхонада худди шундай тизим яратилади.

2016-2020 йиллар давомида 10 дан ортиқ республикамизда аввал ишлаб чиқарилмаган янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.

Шу билан бир қаторда чармпойабзал соҳасида экспорт кўрсатгичлари ҳам анча ошди. 2010-йилда уюшма корхоналари томонидан атиги 13 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, бу кўрсатгич 2016-йилга келиб 190,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

2016 йил якуни бўйича жами 190,5 млн. АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорт қилиниши кутилмоқда, шундан 49,6% чарм маҳсулотлари, 16,7% пойабзал маҳсулотлари, 9,9% чарматторлик маҳсулоти ва 23,8%ни бошқа турдаги маҳсулотлар ташкил этади.

2016-йилда жами 9 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 18 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция ўзлаштирилади.

Ўзбекистонда чармпойабзал соҳасини янада ривожлантириш бўйича вилоят Хокимликлари билан ҳамкорликда, корхоналарга чет эл инвесторларини жалб этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қуватларидан тўлиқ фойдаланиш, янги корхоналарни ташкил этиш ва мавжуд ишлаб чиқариш корхоналарини модернизация қилиш натижасида, 2016-йил давомида 264 та лойиҳа амалга оширилиб, 150 млн. АҚШ долларидан ортиқ маблағ сарфланади ҳамда 3074 та янги иш ўринлари яратилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг