Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 23/02/2018 Ўзбекистон 2018 йилда РФ га 50 минг нафарга яқин ишчиларни юборади
Ўзбекистон 2018 йилда РФ га 50 минг нафарга яқин ишчиларни юборади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Россия Федерациясига мамлакатимизнинг 50 минг нафарга яқин ишчиларни юборади. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Зокир Умаров баёнот берди.

Унинг маълумотига кўра, ишчилар Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича Агентлик орқали расмий равишда юборилишади.

Қайд этамиз, 2017 йилда Ўзбекистон расмий равишда Россияга 922 нафар ишчиларни юборган.

Меҳнат вазирлигининг таъкидлашича, 2017 йилда Ўзбекистоннинг 3,5 мингга яқин фуқаролари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича Агентлик орқали расмий равишда юборилган. Уларнинг кўпчилиги, яъни 2613 нафари Жанубий Кореяга юборилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг