Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 12/10/2016 Ўзбекистон 2016-йилда 1,1 млрд. АҚШ долларилик текстилни экспорт қилади
Ўзбекистон 2016-йилда 1,1 млрд. АҚШ долларилик текстилни экспорт қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси 2016-йилнинг охирига қадар 1,1 млрд. АҚШ долларилик текстил ва тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилишни режалаштирмоқда.

Ҳозирги даврда “Ўзбекенгилсаноат” ўз маҳсулотларини дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилмоқда, улар орасида МДҲ мамлакатлари, Европа, ХХР, АҚШ, Канада, БАА ва бошқалар.

Ўтган йили янги бозорлар кашф қилинди – Лихтенштейн, Мавритания, Покистон, Грузия, Хорватия, Нигерия ва бошқалар.

Бундан ташқари Ўзбекистондаги текстил корхоналарининг хорижда 40 дан ортиқ савдо уйлари ташкил этилган, бу эса ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар учун хорижда шериклар топишда жудаям муҳимдир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг