Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилнинг январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистон 125,2 минг тонна сабзини экспорт қилиб, бунинг эвазига $9,6 миллион даромад қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон статистика агентлиги хабар берди.
Сабзининг асосий қисми қўшни давлатларга экспорт қилинган. Қозоғистон энг йирик харидорга айланиб, 50 276,9 тонна сабзи сотиб олган.
Шунингдек, Қирғизистон 41 713,3 тонна сабзи импорт қилган. Россия эса анъанавий равишда муҳим савдо шериги бўлиб қолиб, 30 537,1 тонна сабзи харид қилган.
Қолаверса, Беларусга 1 262,8 тонна ва Латвияга 614,1 тонна сабзи етказиб берилган. Қолган 823,2 тонна маҳсулот бошқа мамлакатларга экспорт қилинган.