Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 25/04/2017 «Ўзбекинвест» компанияси томонидан 3,8 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди
«Ўзбекинвест» компанияси томонидан 3,8 млрд. сўм суғурта қопламалари тўлаб берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компанияси томонидан жами йиғилган суғурта мукофотлари 22,6 млрд. сўмни, олинган суғурта мажбуриятлари 17,5 трлн. сўмни, аҳоли, корхона, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига тўлаб берилган суғурта қопламалари эса 3,8 млрд. сўмни ташкил этди. Шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар билан жами 43 мингдан ортиқ суғурта шартномлари имзоланди.

Ушбу асосий кўрсаткичлар ва бошқа масалалар жорий йилнинг 20 апрель куни Компаниянинг 2017 йилнинг I чорагидаги фаолияти якунларига бағишлаб ташкил этилган Ижроия қўмита мажлисида муҳокама этилди.

Унда Компания Ижроия қўмитаси аъзолари, ҳудудий филиаллар ва шўъба корхоналар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, ҳисобот даврида кўрсатилаётган суғурта хизматлари сифатини ошириш, ҳудудий филиаллар ва бўлимлар ишини фаоллаштириш, кадрлар салоҳиятини ошириш, маҳаллий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, мижозлар талаб ва эҳтиёжларини пухта ўрганишга қаратилган саъй-ҳаракатлар натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди.

Агар рақамларга мурожаат қилсак, ҳисобот даврида республиканинг 2017 йилдаги Инвестиция дастурига киритилган 38 та лойиҳага умумий қиймати 8,8 трлн. сўм суғурта ҳимояси тақдим этилди.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти, ишлаб чиқаришни ривожлантириш, корхоналарнинг экспорт салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилиб келинмоқда. Таъкидлаш жоизки, юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жаҳон бозорига чиқишида суғурта хизмати ўзига хос муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари шахсий ва мулкий манфаатларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш йўналишда жорий йилнинг I чораги давомида олинган суғурта мажбуриятлари ҳажми 792,9 млрд. сўмни (ўсиш 233%ни), йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми эса 1,36 млрд. сўмни (ўсиш 151%ни) ташкил этди.

Компания томонидан маҳаллий экспортчиларни мулкий манфаатларини суғурта ҳимояси билан таъминлаш бўйича 174 млрд. сўм ҳажмидаги суғурта мажбуриятлари олинди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт шартномаларини суғурталаш бўйича қабул қилинган мажбуриятлар 117,9 млрд. сўмни ташкил этди.

«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги, «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги ва «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари ижроси юзасидан олиб борилаётган ишлар «Ўзбекинвест» компаниясининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,7 млрд. сўмни (ўсиш 145%ни), тўланган суғурта қопламалари ҳажми 185,3 млн. сўмни ташкил этди.

Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртаси бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 1,5 млрд. сўмни (ўсиш 148%ни), тўланган суғурта қопламалари 985,6 млн. сўмни ташкил этди.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича йиғилган суғурта мукофотлари ҳажми 174,3 млн. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг