Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ маълумотига кўра, 2016-йилнинг 9 ойи давомида халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 трлн. сўмдан ортиб кетди.
2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида мазкур тармоқ 153,7 млн. АҚШ долларлик инвестицияларни жалб қилди. Бунинг натижасида 25 та инвестицион лойиҳа ишга туширилиб, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Енгил саноат корхоналари 2016-йилнинг 9 ойи давомида 767,3 млн. АҚШ долларлик маҳсулотларни экспорт қилишди, бу эса 2015-йилнинг шу даври билан солиштирганда 17,9 фоизга кўпдир. Ҳисобот даврида экспорт қилувчи корхоналар сони 38 тадан 250 тагача кўпайди.