Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 18/05/2016 “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан 104,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
“Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан 104,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси корхоналари томонидан 2016-йилнинг биринчи чорагида 104,4 млрд. сўмлик (ўсиш суръати +17,1%) саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Уюшма маълумоларига кўра, тармоқ корхоналари 29,0 млрд. сўмлик халқ истеъмоли моллари (ўсиш суръати +0,4%) ишлаб чиқаришди.

Ҳисобот даврида уюшма томонидан 103,6 млн. кв дм. (+1,5%) чарм маҳсулотлари, 1070 минг жуфт (+5,0%) пойабзаллар ҳамда 391,1 млн. сўмлик (+5,0%) чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Уюшма корхоналари томонидан ўтган давр мобайнида 300 дан ортиқ янги моделдаги пойабзаллар ва 70 та янги турдаги чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 3 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига импорт ўрнини босувчи 3 та турдаги 75 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Ўтган январь-март ойилари бўйича 22,4 млн. АҚШ доллари миқдорида чарм пойабзали маҳсулотлари экспорт қилинди ёки прогноз топшириқ 38,3 фоизга бажарилди. Хусусан, маҳсулотлар Италия, Корея, Туркия, Хитой, Покистон, Хиндистон, МДҲ ва бошқа бир қатор мамлакатларнинг бозорларига етказиб берилди.

Инвестиция дастури доирасида тармоққа 5,2 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар (прогнозга нисбатан + 9,9%) жалб қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг