Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сон Фармонини бажариш юзасидан ва университет фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш, уни юқори малакали илмий-педагогик кадрлар билан мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини замонавий талабларга ва халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этишнинг замонавий ўқув ва илмий моддий-техник базасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилди. Мазкур қарорда янги ўқув йили учун қабул квоталари ҳам белгилаб қўйилган.
Қарорга биноан, давлат грантлари бўйича — 150 нафар ва пулли-контракт асосида — 150 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган.
Университет томонидан Ўзбек тили филологияси факультетига 80 нафар, Ўзбек тили ва адабиёти факультетига 120 ҳамда Ўзбек-инглиз таржима назарияси ва амалиёти факультетига 100 нафар талаба қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 13-майдаги ПФ-4797-сон Фармони билан ташкил этилганди.