Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/06/2020 Ўзбек-қирғиз чегара ҳудудида келиб чиққан низо назоратга олинди
чегара

31 май куни Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида ҳар икки давлат фуқаролари ўртасида низо келиб чиққан. Бу ҳақда ДХХ Чегара қўшинлари расмий телеграм каналида маълум қилинди.

"Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти, Сўх туманидаги Чашма булоғи ёнидан ўтган Қирғизистон билан чегара ҳудудида ўзбек ва қирғизлар ўртасида низо келиб чиққан. Юзага келган вазиятни бартараф этиш учун чегара ҳудудида ҳар икки давлатнинг маҳаллий ҳокимликларидан келган масъуллар ўртасида учрашув бўлиб ўтди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ҳозирда вазият назорат остида. Низонинг келиб чиқиш сабаблари ва оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг