Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2019 Ўзбек ноширлари «Eurasian book fair-2019» халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида иштирок этади
O'zbek noshirlari «Eurasian book fair-2019» xalqaro kitob ko'rgazma-yarmarkasida ishtirok etadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу йилнинг 24-27 апрель кунлари Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида «Eurasian book fair-2019» IV Евроосиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ташкил этилади. Унда мамлакатимиздан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги нашриётлар янги китоблар тўплами билан иштирок этади.

Маълумот учун: 1996 йилдан буён ҳар йили 23 апрелда «Жаҳон китоб ва муаллифлик ҳуқуқлари куни» дунё бўйлаб кенг нишонланади. 2001 йилдан бошлаб ҳар йили турли шаҳарларга Жаҳон китоблари пойтахти унвонини бериш анъана тарзига кирган. Ҳозиргача Мадрид (Испания), Александрия (Миср), Ню Деҳли (Ҳиндистон), Монреал (Канада), Богота (Колумбия), Байрут (Ливан), Любляна (Словения), Буэнос Айрес (Аргентина), Ереван (Арманистон), Бангкок (Таиланд), Порт-Харкорт (Нигерия), Врослав (Польша), Афина (Греция) каби шаҳарлар ана шу унвонга сазовор бўлган.

Мазкур нуфузли тадбир китобхонликни оммалаштириш, нашриётлар, ёзувчилар, маданий-маьрифий муассасалар, китоб савдоси билаш шуғулланадиган ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, жаҳон ноширлик ва полиграфия саноати тажрибасини ўрганиш, етакчи нашриётларнинг энг яхши замонавий китоблар тўпламини ўқувчилар ва харидорларга етказиш, китоб маҳсулотларини янги технологиялар асосида ишлаб чиқариш ва тарқатишга доир истиқболли вазифаларни белгилаш ҳамда халқаро маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг