Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2024 Ўзбек ҳамширалари корейс ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда
Ўзбек ҳамширалари корейс ҳамкасблари билан тажриба алмашмоқда

Болалар миллий тиббиёт маркази – Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб лойиҳалардан бири. Бу хакда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар беради.

Уч йиллик фаолияти давомида марказда:

- 25 минг нафардан ортиқ беморга стационар тиббий ёрдам кўрсатилди; 

- уларда қарийб 13 мингта юқори технологик амалиётлар бажарилди;

- беморларнинг 1000 нафарга яқинини чет эл фуқаролари ташкил қилди.

Муассаса тўлиқ Корея технологиялари асосида барпо этилган бўлиб, улардаги мутахассислар фаолияти ҳам тиббиётнинг корейс модели бўйича ташкил этилган. 

Жумладан, шифохонада ишлаётган ҳамширалар Корея Республикасида мунтазам малака ва тажриба ошириб келмоқда.

- Марказимизда жами 18 та клиник йўналишда 300 нафардан ортиқ ҳамшира фаолият юритмоқда, — дейди Болалар миллий тиббиёт маркази бош ҳамшираси Нигора Шоева. 

- Ҳозирга келиб, 39 нафар ҳамширамиз реанимация, кардиореанимация, анестезиология, онкология, неонатал реанимация, операцион блок ҳамширалиги, гемодиализ ҳамширалиги каби йўналишларда малака ошириб қайтди.

Ушбу малака ошириш курслари Корея Республикасининг Янгсан Пусан миллий университети шифохонаси ва Сеул миллий университети шифохонаси томонидан ташкил этилди.

Марказ ҳамширалари ўз билим ва тажрибаларини муассасанинг ҳудудий филиалларидан келган ҳамкасбларига ўргатиб, халқаро стандартларни юртимиз миқёсида татбиқ қилишда ҳам самарали фаолият юритиб келаётгани аҳамиятли.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг