Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Иқтисод 11/01/2025 «Ўзавтосаноат» ўқитувчиларга имтиёзли автокредит билан автомобилларни сотишдан бош тортганлиги ҳақида тарқалган маълумотни рад этди

«Ўзавтосаноат» ўқитувчиларга имтиёзли автокредит билан автомобилларни сотишдан бош тортганлиги ҳақида тарқалган маълумотни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўқитувчиларга имтиёзли шартларда автомобилларни тижорат банклари орқали сотиш бўйича топшириғи рад этилганлиги ҳақидаги маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди деб хабар берди «Узавтосаноат» акциядорлик жамияти.

Бугун ижтимоий тармоқларда UzAuto Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар кенг тарқалди.

«Ўзавтосаноат» АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.

«Ўзавтосаноат» АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).

Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Asakabank, Aloqa Bank, Ipak Yo‘li Banki, InfinBANK, Biznesni Rivojlantirish Banki, Asia Allince Bank ва Tenge Bank орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.

«Ўзавтосаноат» АЖ ижтимоий тармоқдаги гуруҳ администраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг