Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Технологиялар 15/05/2025 «Ўзатом» ва «Росатом» Ўзбекистон атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма муҳандислик мактабини ишга туширади

«Ўзатом» ва «Росатом» Ўзбекистон атом соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма муҳандислик мактабини ишга туширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 май куни «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» ДК ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. «Ўзатом» делегациясига агентлик директори Азим Ахмедхаджаев, «Росатом» томонидан эса бош директорнинг кадрлар бўйича ўринбосари Татяна Анатолевна Терентева раҳбарлик қилди.

Учрашув Ўзбекистоннинг ядро-энергетика дастури учун кадрлар тайёрлаш, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан назорати остидаги атом электр станциясини (АЭС) қуриш лойиҳасини амалга ошириш масалаларига бағишланди. Томонлар атом соҳасидаги муҳим режаларни муваффақиятли амалга оширилиши учун зарур бўлган юқори малакали кадрлар потенциалини шакллантириш бўйича ҳамкорликнинг асосий жиҳатларини муҳокама қилдилар.

«Росатом» ДК, «Ўзатом» агентлиги ва «ММФИ» Миллий тадқиқот ядро университети ўртасида уч томонлама битим имзолангани муҳим воқеа бўлди. Ҳужжат «ММФИ» МТЯУ Тошкент филиали негизида "Илғор муҳандислик мактаби"ни очиш борасида. Ушбу мактаб Ўзбекистонда атом энергетикасини ривожлантириш учун етакчи роль ўйнайдиган мутахассисларни тайёрлаш учун муҳим платформа бўлади.

Шунингдек, «ММФИ» МТЯУ Тошкент филиалининг 2025-2026 йилларга мўлжалланган таълим ва илмий фаолиятнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган ривожланиш стратегияси тақдим этилди.

Мактаб таълими, олий ўқув юртлари ва профессионал қайта тайёрлаш йўналишларини қамраб олган барқарор кадрлар тайёрлаш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар таълим дастурларини ташкил этиш, «Росатом» объектларида амалиёт ўташ, шунингдек, кадрлар тайёрлаш ва бошқаришда рақамли технологияларни жорий этиш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Ўз нутқида «Ўзатом» агентлиги директори A.I.Axmedxadjayev «Росатом» билан ҳамкорликдаги ишлар Ўзбекистондаги биринчи атом электр станцияси лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишда муҳим роль ўйнашини таъкидлади.

Ушбу ташриф Россия ва Ўзбекистоннинг атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлигини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Имзоланган Битим ва тақдим этилган стратегиялар кадрлар тайёрлаш ва атом саноатини биргаликда ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг