Валюта курслари 23/09/2024
$1 – 12729.83
UZS – 0.04%
€1 – 14207.76
UZS – -0.11%
₽1 – 137.46
UZS – 0.26%
Қидириш
Иқтисод 17/03/2019 “Ўзагротехсаноатхолдинг” Душанбе шаҳрида қўшма корхона барпо этиш ниятида
“Ўзагротехсаноатхолдинг” Душанбе шаҳрида қўшма корхона барпо этиш ниятида

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Тожикистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Закирзода Муҳаммадтоир бошчилигидаги делегация “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятида бўлиб, унинг таркибидаги корхоналарда ишлаб чиқарилган замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан танишди.

Учрашув давомида Тожикистон делегацияси билан “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамияти мутасаддилари Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида қўшма корхона барпо этиш, эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ва қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқариш масалаларини муҳокама қилдилар.

Келгусида ушбу корхонада ишлаб чиқариладиган қишлоқ хўжалиги техникалари нафақат Тожикистон дехқонларига, балки минтақа мамлакатларига экспорт қилиниши кўзда тутилмоқда.

Манба: “Ўзагротехсаноатхолдинг” АЖ.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг