Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 08/07/2016 “Ўзагросуғурта” АЖда IFC делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
“Ўзагросуғурта” АЖда IFC делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раҳбар ходимлари ва Жаҳон банкининг таркибий тузилмасига кирувчи Ҳалқаро Молия корпорацияси вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.

IFC вакиллари ташрифидан кўзланган мақсад Европа ва Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиши доирасида Ўзбекистон суғурта бозорининг давлат томонидан тартибга солинганлигини ҳамда қишлоқ хўжалиги суғуртасининг ривожланиш босқичларини ўрганишдан иборат бўлиб, учрашув чоғида IFC вакили А.Зарипов IFCнинг қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш борасидаги тажрибасини Украина мисолида айтиб ўтди.

“Ўзагросуғурта” АЖ мутахасислари ўзларининг кўргазмали тақдимотларида Жамият фаолияти, унинг миллий суғурта бозоридаги ўрни ва қишлоқ хўжалиги суғуртасидаги фаолияти ҳақида батафсил маълумот беришди.

Жаҳон банкининг таркибий тузилмасига кирувчи Халқаро Молия корпорациясининг мақсад ва вазифаларига ривожланаётган давлатларнинг хусусий секторларига инвестиция йўналтирган ҳолда кўмаклашишдан иборат.

1956-йилда ташкил этилган IFC бугунги кунда ривожланаётган давлатларнинг бир қанча секторларини молиялаштирувчи йирик кўп тармоқли халқаро ташкилот ҳисобланади.

Учрашув давомида томонлар қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш борасидаги ўзларининг фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишди. Келгусида “Ўзагросуғурта” АЖ ва Халқаро Молия корпорацияси ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳақида келишиб олинди.

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида Европа ва Марказий Осиёдаги агромолиялашни ривожлантириш бўйича IFC лойиҳасининг агросуғурта дастури мувофиқлаштирувчиси Андрей Зарипов бошчилигидаги Жаҳон банки гуруҳининг IFC делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг