Валюта курслари 20/11/2024
$1 – 12844.00
UZS – 0.15%
€1 – 13550.42
UZS – -0.01%
₽1 – 128.30
UZS – -0.25%
Қидириш
Ўзбекистон 11/03/2023 Ўрта ва олий таълимдаги институционал ўзгаришлар қандай натижа берди?
Ўрта ва олий таълимдаги институционал ўзгаришлар қандай натижа берди?

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари 2017-2022 йилларда Ўзбекистонда ўрта ва олий таълим соҳаларида рўй берган институционал ўзгаришлар ва қабул қилинган қонунларнинг амалдаги ижросини таҳлил қилди.

Ўрта таълимда: 2018-йилнинг 08-декабрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган “Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор республикамизда жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинган баҳолаш амалиётининг татбиқ этилиши учун ҳуқуқий асос яратди.

2019-йилда БМТнинг болалар жамғармаси - UNICEF билан ҳамкорликда 4-синф ўқувчиларининг ўқиш, математика, табиий-илмий фанлар бўйича саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида ўтказилган баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унга кўра ўқувчилар:

- табиий-илмий йўналишда демократик жамият, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари тушунчасига (71,1%), математика йўналишида

тенглама ва тенгсизликларни ечиш кўникмасига (67,2%) эгалиги бўйича энг юқори балл тўплади;

- табиий-илмий (тарихий саналар, атроф-муҳит, инсон саломатлиги ва хавфсизлиги, экология), математика (ҳисоблаш ва тенгламалар) ҳамда матнни ўқиш (берилган аниқ маълумотларни топиш) йўналишларидаги саволларга жавоблар бўйича жаҳондаги ўртача кўрсаткич (55%) дан юқори натижага эришди; 

- ғояларни талқин ва интеграция қилиш (ўқиш) ва тадқиқот кўникмалари (табиий-илмий) бўйича чегаравий қиймат даражасида (50%) эканликларини кўрсатди; 

- коммуникация ва муаммоларни ҳал қилишнинг умумий стратегияси (математика) (34,1) ҳамда тўғридан-тўғри хулоса чиқариш (ўқиш) кўникмалари бўйича энг паст баллни тўплади.

2022-йилда USAID билан ҳамкорликда 3-синф ва 5-синф ўқувчиларининг ўқиш ва математика бўйича (EGRA) кўникмаларини баҳолаш натижалари эълон қилинди. Унга кўра, ўрта таълимнинг сифати (5-синф ўқувчиларининг натижалари) бошлангич таълим (3-синф ўқувчиларининг натижаларига қараганда) сифатидан ортда қолаётгани, мактабга мунтазам қатновчи ўқувчиларнинг натижалари вақти-вақти билан дарс қолдирувчи ўқувчиларникидан юқорилиги аниқланди.

2022-йилда 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий-илмий фанлар бўйича саводхонлик кўникмалари (PISA) Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) билан

ҳамкорликда баҳоланди. 

Ўрта таълимнинг 3-, 6-, 7- ва 10-синф ўқувчилари учун дарсликлар баҳолаш натижалари асосида, баҳолаш жараёнида аниқланган заиф жиҳатларни бартараф этишни ҳисобга олган ҳолда қайтадан чоп этилди.

Олий таълим тизимида эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йилдаги "Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони тизимини ислоҳ қилиш учун ҳуқуқий асос яратди. Натижада 2017-2023 йиллар оралиғида:

-"QS World University Rankings"да энг яхши мингталикка кирган хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари сони 3 тадан 9 тага;

- Жами хорижий олий таълим муассасаларининг сони 7 тадан 28 тага;

- хусусий олий таълим муассасалари сони 53 тага етди.

Шунингдек, олий таълим хизматлари билан аҳолининг барча қатламларини қамраб олиш учун алоҳида квоталар ажратилди. Ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг