Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 01/10/2020 Нукусда бўлажак шифокорлар Канада стандарти бўйича ўқиши мумкин
Нукусда бўлажак шифокорлар Канада стандарти бўйича ўқиши мумкин

Қорақалпоғистон тиббиёт институти базасида Ўзбекистон Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси кўмагида тиббиёт соҳаси мутахассисларини Канада стандарти бўйича ўқитиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган.

Сентябрь ойининг охирида Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Миллий палата раиси Ровшан Шавкатович Изамов ва Қорақалпоғистон Тиббиёт институти ректори Орал Аминовна Атаниязова мазкур масала бўйича музокара олиб борди.

Лойиҳа деталлари 29 сентябрда бўлиб ўтган онлайн форум давомида Канада томонидан Royal College International Canada («RCI») иштирокида муҳокама этилди.

2019 йил охирида Миллий палата ва Канаданинг Халқаро қироллик коллежи томонидан Ўзбекистонда тиббиёт соҳаси мутахассисларини Канада стандарти бўйича ўқитиш имкониятларини яратиш мақсадида ўзаро англашув  Меморандуми имзоланганди. Шундай қилиб, кучли ўқитувчи-профессор таркибига, тиббиёт соҳасидаги жиддий фундаментал тадқиқотларга эга Қорақалпоғистон Тиббиёт институти мамлакатимизнинг илғор ОТМ сифатида, ўқитишнинг Канада дастури асосида дипломдан сўнги таълим учун аккредитлашган курс шакллантириш имкониятига эга бўлади.

Тиббиёт соҳасида Халқаро таълим стандартларини жорий этиш Ўзбекистон раҳбариятининг Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси олдида қўйган муҳим вазифалардан бири саналади.Ушбу мустаҳкам лойиҳа учун бу йўналишда Соғлиқни сақлаш сифати  билан таниқли Канада каби мамлакатнинг тажрибаси танланган.

Уч томон иштирокидаги онлайн форум давомида Канада Халқаро қироллик коллежи Ўзбекистон билан Ўзбекистон тиббиёт ОТМи ва ўқитиш дастурини аккредитациядан ўтказиш билан якунланадиган амалий ишга тайёр эканлигини тасдиқлади. Бу эса шифокорларга Канадада ва Канада таълими тан олинган мамлакатларда ишлаш имконини беради.

Нукусга ташрифи давомида Р.Изамов ва О.Атаниязовa, шунингдек, Қорақалпоғистон Тиббиёт институти базасида Миллий палата кўмагида COVID-19 билан кураш олиб бораётган шифокорларнинг малакасини ошириш мақсадида симуляцион ўқув курси очиш имкониятини муҳокама этдилар. Шу мақсадда Миллий палата барча зарур замонавий ускуналар ва пандемияга қарши курашда халқаро тажрибага асосланган сўнги услубий қўлланмаларни етказиб беришни режалаштиряпти. Пандемиянинг ўтиши тажрибаси шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланган беморларни сифатли даволашда тиббиёт ходимларининг малакаси, уларнинг замонавий ускуналар, хусусан, ўпкага сунъий ҳаво етказиб бериш ускунаси билан ишлаш тажрибаси, ҳамда ҳар бир беморнинг индивидуал хусусиятларини инобатга олиш муҳим роль ўйнайди. Амалдаги шифокорларнинг ва талабаларнинг бундай махсус курсни ўташи беморларни пандемия каби фавқулодда ҳолатларда даволашни сезилари даражада яхшилайди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг