Янги замонавий иншоотда йўловчилар учун барча қулайликлар яратилмоқда. Бу эрда хавфсизлик талабларига тўла жавоб берадиган тежамкор ёритиш тизимларидан фойдаланилди. Йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳам кенгайиб, қўшимча янги чиптахона бунйод этилди. Вокзалда, шунингдек, она ва бола хонаси, овқатланиш ва бошқа турли хил шахобчалар мавжуд. Тиббиёт пункти ва меҳмонхона ҳам янги замонавий жиҳозлар ҳамда ускуналар билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, вокзалнинг кутиш залида мўтадил ҳароратни сақлайдиган махсус ускуналар ўрнатилиши ҳам кўзда тутилган.
Бир сўз билан айтганда, юртимизда олиб борилаётган бу каби бунйодкорлик намуналари инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилиб, ҳар биримизнинг қалбимизда улкан фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотади.