Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 06/11/2023 Ноябрь ҳолатига кўра ер остида сақлаш иншоотларига 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ табиий газ жамланди
Ноябрь ҳолатига кўра ер остида сақлаш иншоотларига 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ табиий газ жамланди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ўзтрансгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова маълум қилди: «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти тизимида куз-қишга тайёргарлик ишлари белгиланган режа график асосида, тизимли равишда амалга оширилди. 

Жорий йилда 106 км дан ортиқ янги магистрал газ қувурлари қурилди. Жумладан, «Фарғона-Риштон» ҳамда «Бухоро-Урал» магистрал газ қувурлари бўйлаб 39 км ҳамда 22 км узунликда янги тармоқлар қурилди. «Янгиер-Оҳангарон» йўналишида 32 км.га яқин қувур тортилди. «Шўртан-Сирдарё» магистрал газ қувури билан «Ширин» ГТСга боғловчи 4,7 км, «Янги Андижон» газ тақсимлаш станциясига келтирувчи 2,2 км газ қувури қурилгани ҳам шулар жумласидан. 

Газ транспорт тизимининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш мақсадида магистрал газ қувурларида диагностика ишлари бажарилди. Мана шу тадбирлар натижасида аниқланган 54 км нуқсонли қисмлар алмаштирилди. Таъмирланган участкаларда ишчи босим кўрсаткичлари 1,5 баробарга оширилди. 

Магистрал газ қувурларидаги 5,5 мингга яқин беркитиш мосламаси тафтиш қилинди. Нуқсонли мосламалар алмаштирилди. Қувурларнинг ер устидан ҳаволаб ўтган 400 тага яқин таянчи, автомобил ва темир йўллар билан кесишган қарийб 600 та қисми текшириб таъмирланди. 

Тизимда мавжуд 427 та газ тақсимлаш ва ўлчаш станциясидаги 2100 тага яқин босим рословчи мослама, тозалаш фильтрлари, ва иситиш қурилмалари текширувдан ўтказиб, нуқсонлилари алмаштирилди. 250 дан ортиқ беркитиш мосламаси таъмирланди.

Андижонда улгуржи истеъмолчилар учун янги «Асака-2» газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди.

Жорий йилдаги муҳим тадбирлардан яна бири «Хива-Бейнеу» магистрал газ қувурининг 307-километрида, «Қорақалпоғистон» газ ўлчаш станциясининг қурилгани бўлди. Мазкур станция жорий йил 7 октябрь куни Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон Президентлари иштирокида Россия газини Қозоғистон орқали импорт қилишнинг бошланишига бағишланган тантанали тадбирда фойдаланишга топширилди. Иншоот айни кунларда шимолдан импорт қилинаётган табиий газни ўлчаш ва сифатини текширишга хизмат қилмоқда.

Компрессор станцияларида ҳам қатор тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, 22 та компрессор станциясидаги 88 та газ ҳайдаш агрегат таъмирланди. Газ транспорт тизимини импорт газини қабул қилиб олишга тайёрлаш мақсадида «Қорақалпоғистон» компрессор станцияси «Д» цехида 3 та газ ҳайдаш агрегати тўлиқ қайта тикланиб, уларга газ турбинали двигателлар ўрнатилди. «Акчалок» магистрал газ қувурлари бошқармаси цехларидаги 6 та агрегат гидросиновдан ўтказиб таъмирланди.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида жамият тизимидаги газни ер остида сақлаш иншоотларига қарийб 3,5 млрд. м3 табиий газ жамлаш режалаштирилган эди. 6 ноябрь ҳолатига кўра, иншоотларга 3 млрд 445 млн куб метрдан ортиқ табиий газ жамланди. «Хўжаобод» газни ер остида сақлаш иншоотида актив газ сақлаш ҳажмини оширишга оид лойиҳа доирасида 5 та қудуқ бурғиланди. 

Магистрал газ қувурларининг электр кимёвий ҳимояловчи воситаларини куз-қишга тайёрлаш жараёнида 807 та катодли ҳимоя станцияси, 258 та трансформатор жамланмаси, қарийб 960 км ҳаво линияси, 60 та чизиқли ажратгич ва 1068 та назорат ўлчов устуни жорий таъмирланди.

Жамият объектларини электр энергия билан таъминлаётган подстанциялар ва бошқа ёрдамчи қурилмаларини тафтиш қилиш ва таъмирлаш бўйича белгиланган режалар ортиғи билан адо этилди. Ўтказилган тафтиш, профилактик синов, режим созлаш ва таъмирлаш ишлари ҳамда амалга оширилган ташкилий техник чора тадбирлар натижасида тизимда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51 млн.кВт.соат электр энергия кам истеъмол қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг