Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 24/10/2017 Норбоева: ХМК лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг пахта толаси бўйича стратегик вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради
Норбоева: ХМК лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг пахта толаси бўйича стратегик вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Халқаро Молия Корпорациясининг Ўзбекистонда барқарор пахта таъминот занжирини ривожлантириш лойиҳаси ўз фаолиятининг дастлабки натижаларини тақдим этди.

Ҳар йиллик пахта ярмаркаси доирасида, ХМК, Жаҳон банки гуруҳининг аъзоси, Ўзбекистонда пахта толасини барқарор равишда етиштиришни ривожлантириш бўйича лойиҳасининг дастлабки натижаларини бозор иштирокчиларига тақдим этди. Дастлабки 7 ой мобайнида лойиҳа доирасида фермер хўжаликларида пахтани барқарор равишда етиштириш стандарт тизимини жорий этиш учун инфратузилма ишлаб чиқди ва синов режимида жорий этилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги технологиялари диагностикаси амалга оширилди ва пахтачилик самарадорлигини ошириш ва механизациялашни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ХМК бутун мамлакат бўйлаб пахтани барқарор равишда етиштириш стандартлари тизимини жорий этиш бўйича фаолиятини давом эттиради.

Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева таъкидлаганидек: "ХМК лойиҳаси Ўзбекистон ҳукуматининг пахта толасини етиштириш ва теришни модернизация қилиш, унинг самарадорлигини ошириш ва механизациялаш бўйича стратегик вазифаларини амалга оширишга ёрдам беради. Лойиҳа туфайли Ўзбекистон пахтачиликда илғор амалиётларни жорий қилади ва натижада, фермерлар ва тўқимачилик корхоналарининг қисқа муддатларда халқаро стандартларга жавоб бера олиши мумкин бўлади."

"Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Илхом Хайдаров кайд этишича: "Ўзбекистон тўқимачилик саноатини ривожлантириш дастурига мувофиқ, 2020 йилга қадар корхоналарнинг салоҳияти республикада етиштирилаётган пахта толасини тўлиқ қайта ишлашга имкон беради. Тўқимачилик маҳсулотларини қабул қилинган халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш пахта хом ашёсини барқарор равишда етиштиришсиз мумкин эмас. Фермерлар билан биргаликда пахтани тўқимачилик корхоналарига ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ўзбек маҳсулотларини йирик халқаро бозорларга олиб чиқишни енгиллаштиради."

ХМКнинг саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги консалтинг хизматлари раҳбари Татьяна Лозанская айтишича: "Хусусий секторнинг барқарор равишда ривожланишга кўмаклашиш ХМКнинг стратегик мақсади ҳисобланади. Ўзбекистонда пахтачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳамиз Ўзбекистон хусусий секторининг мамлакат иқтисодиётидаги ролини оширишга йўналтирилган жараёнларни жадаллаштиради. Пахтани етиштиришда илғор тажрибаларни жорий этиш, шунингдек, ўзбек пахта толаси ва тўқимачилик маҳсулотларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш имконини беради."

Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Петер Санто айтганидек: "Ушбу лойиҳа орқали Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва ривожланишни қўллаб-қувватлаш ёрдамида Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик муносабатларини ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид қиламиз".

Лойиҳа Венгрия ҳукуматининг молиявий кўмагида амалга оширилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг