Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Ўзбекистон 11/04/2017 Ноқонуний ишдан бўшатилган фуқаролар ўз фаолиятига қайтди
Ноқонуний ишдан бўшатилган фуқаролар ўз фаолиятига қайтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Жорий йилнинг 1-10 апрель кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари С.Турдиев, Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларидан таркиб топган гуруҳ фуқароларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари таъминланиши устидан парламент ва депутатлар назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда уларга амалий жиҳатдан кўмаклашиш юзасидан Тошкент вилоятининг Бекобод туманида уйма-уй юриб аҳоли билан бевосита мулоқотлар ўтказиб, тегишли соҳалар ўрганилди.

Учрашувлар давомида тумандаги 1 минг 86 та хонадонга ташриф буюрилди. Мулоқотларда асосан, ичимлик суви, электр энергияси, газ ва кўмир таъминоти, тиббиёт, аҳоли бандлиги масаласи, таълим тизимига оид, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, йўлларнинг ҳолати ва жамоат транспорти хизматининг сифати, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятини ривожлантириш, банк-кредит ва солиқ масалаларига оид 391 та муаммо кўтарилди. Шулардан 109 таси учрашувларнинг ўзида ҳал этилди.

—Ўрганишлар давомида ноқонуний бўшатилган 11 та фуқаро кадастр бўлимига ишга тикланди, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Расул Кушербаев. —Бундан ташқари бир ҳафтада 62 та фуқаро иш билан таъминланди. 77 та фуқарога эса истеъмол, қорамол, иссиқхона қуриш учун кредит ажратилишига ёрдам кўрсатилди. Қолаверса, ободанлаштириш, йўлларни таъмирлаш, фуқароларнинг соғлиғини тиклаш учун бепул тиббий йўлланмалар бериш бўйича ҳам амалий ишларда яқиндан кўмак берилди.

Парламент вакиллари ўрганишлар даврида маълум бўлдики, 2017 йилнинг 1-чорагида маҳаллий бюджет ҳаражатларини қоплаш учун юқори-вилоят бюджетидан жами маҳаллий бюджет ҳаражатларининг 69,3 фоизни яъни 11 млрд. 100 млн. сўм миқдорида маблағлар олинган бўлсада, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларига март ойининг иш ҳақи учун маҳаллий бюджетдан маблағлар молиялаштирилмаган. Бу эса ўқитувчи ва тиббиёт ходимларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Аҳолининг эътирозлари фақатгина бу йўналишда эмас. Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари қониқарли даражада, деб бўлмайди. Танлов асосида Зафар шаҳарчаси савдо шаҳобчалари ўрганилганда, банк хисоблаш терминаллари ўрнатилмаганлиги аниқланди. Бу бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига кўрсатмалар берилди.

—Мулоқотларда фуқаролар, айниқса тадбиркорлар банк муассасаларида узоқ муддат навбат кутамиз, хизмат кўрсатиш сифати яхши эмас, деб шикоят қилишганида муаммонинг асл сабабини ўрганишга ҳаракат қилдик, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзоси Муҳаббат Тўхтаева. —Электр энергияси таъминотидаги тез-тез узилишлар мижозларга банк хизматларини ўз вақтида кўрсатилишига тўсқинлик қилаётганлиги маълум бўлди. Оқибатда туманда фаолият юритувчи кўплаб тадбиркорлик субъектлари банк ҳисоб рақамларини тумандан ташқарида, асосан Тошкент шаҳрида очиб, фаолият юритишга мажбур бўлишмоқда. Бу эса маблағларни тумандан ташқарига чиқиб кетишига сабаб бўлмоқда.

Ўрганшлар давомида вилоят ва республика миқиёсида ҳал этиладиган муаммолар тегишли корхона ва ташкилотларга юборилиб, депутатлар томонидан назоратга олинадиган бўлди. O‘zLiDeP Матбуот хизмати

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг